06/05/2021
Ассалому алайкум.
Қийинчилик ўтмиш учун жазо эмас, балки яхши келажакка ундовчи имтихондир.
Қийинчиликлардан нолимай, имконият деб хотиржам бўлайлик.
Хотиржам ва хурсанд ҳолатда озгина таом ейиш фойдали муолажа бўлиб, ортиқча оғирлик инсонни касалликка чалинтирар экан.
Хотиржамлик юрак учун фойда ва руҳ учун байрамдир.
Аллоҳим, қалбларимизга хотиржамлик, яқинларинмизга соғлик, хонадонимизга файзу-барака ва барчамизга ғам-ташвишсиз, машаққатсиз, кун ато этсин.
Аллоҳ ҳар бир онимизни фараҳга тўлдирсин.
Ҳар бир сониямиз дунё ва охират фойдаларига тўла бўлсин.
Тутаётган рўзаларимиз фойдамизга далолат берсин.
Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин...