29/08/2024
🎉Бугун Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида AIRITOM Free zone – барча тўсиқлардан ҳоли бўлган эркин савдо зонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
🇺🇿🇦🇫Тадбирда Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов, ҳукумат вакиллари, Афғонистон бош вазири вазифасини в. б. Мулла Абдул Ғани Барадар, Озарбайжон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Шахин Мустафоев, Қозоғистон Савдо ва интеграция вазири ўринбосари Қайрат Тўрабоев, Қирғизистон Иқтисодиёт ва савдо вазири ўринбосари Назарбек Малаев, шунингдек, мамлакатимиздаги дипломатик корпус вакиллари ҳамда йирик ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар иштирок этди.
✅AIRITOM Free zone Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегара ҳудудида, минтақадаги давлатлар орасида биринчи бўлиб Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ўзбек-афғон халқлари ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада яхшилаш ва тараққий эттириш орқали яхши қўшничилик муносабатларини таъминлаш, қолаверса, халқаро савдони ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.